Москвада теракт уюштиришга уринган икки нафар қозоғистонлик йўқ қилинди

Foto: Shutterstock

Россия ОАВлари мамлакат куч тузилмалари теракт уюштиришга уринган икки нафар Қозоғистон фуқаросини йўқ қилгани ҳақида хабар бермоқда.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ушбу хабарлар юзасидан изоҳ берди.

“Ушбу шахслар Қозоғистон фуқаролигига эга экани ва Россияга киргани тасдиқланди. Ушбу ҳолат юзасидан МХҚ судгача тергов олиб бормоқда. Текширув Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан яқин алоқада амалдаги ҳамкорлик каналлари доирасида амалга оширилмоқда”, — дейилади МХҚ хабарида.

7 март куни кечқурун АҚШ элчихонаси Москвада яқин икки кун мобайнида терактлар хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Кейинроқ Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея, Швеция, Канада, Германия ва Чехия ҳам АҚШнинг ушбу огоҳлантирувига қўшилди ва ўз фуқароларини Россияга сафар уюштирмасликка чақирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.