2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилади

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилади

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Унга кўра футболнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадларида 2021 йил 1 январдан бошлаб мамлакатда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

2020 йил 1 июнгача букмекерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилади. Уларда букмекерлик фаолиятини лицензиялаштириш ишларини Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги амалга ошириши, ушбу фаолиятни амалга оширишнинг давлат томонидан назорат қилиш механизмларини жорий этиш каби масалалар кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.