2022 йилдан бошлаб Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади

2022 йилдан бошлаб Volkswagen автомобиллари  ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқариш икки босқичда амалга оширилади. Президент “Ўзбекистон Республикасида “Фольксваген” енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади, дея хабар беради Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.

Мазкур инвестицион лойиҳа “Жиззах автомобиль заводи” МЧЖ базасида амалга оширилади.

Биринчи босқичда 2020-2021 йилларда: бозорни ўрганиш ҳамда маркетинг таҳлилини ўтказиш мақсадида “Фольксваген” ва “Шкода” маркаларидаги тайёр автомобилларни етказиб беришни ташкил қилиш; Компаниянинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда “Жиззах автомобиль заводи” МЧЖ ходимларини йирик узелли автомобилларни йиғиш бўйича ўқитишни ташкил этиш; “Фольксваген Кедди” моделини йирик узелли йиғишни ташкил этиш мақсадида бутловчи қисмларни етказиб бериш; мамлакатнинг барча ҳудудларида дилерлик тармоғи ва сервис хизматларини кўрсатиш станцияларини ташкил этиш ишлари амалга оширилади.

Иккинчи босқичда 2022 йилдан бошлаб енгил тижорат автомобилларининг замонавий моделларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўзлаштирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.