2026 йилга келиб пахта терими тўлиқ механизациялаштирилади
![2026 йилга келиб пахта терими тўлиқ механизациялаштирилади](https://anhor.uz/wp-content/uploads/2020/11/20731.jpg)
Вазирлар Маҳкамаси “Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Norma нашри хабар беради.
Пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялашни жорий этишни жадаллаштириш:
· биринчи босқичда (2020 – 2022 йиллар) Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;
· иккинчи босқичда (2023 – 2026 йиллар) республиканинг қолган ҳудудларида амалга оширилади.
2020 йилда Молия вазирлиги Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида пахта ҳосилини йиғиштириб олишда машиналар хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30%ини қоплашни давом эттиради.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Шарҳлар