Қозоғистоннинг бепул инсулини Ўзбекистонга Чимкентдан олиб келинган
Чимкентда “бепул” штампи босилган ҳамда ноқонуний равишда сақланган қиймати қарийб 8 млн тенгени (197,3 млн сўм) ташкил қилувчи 10 мингдан ортиқ дори топилди.
Текширув иқтисодий терговлар хизмати, шаҳар прокуратураси ва Товарлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги хизматларининг хавфсизлик сифатини назорат қилиш қўмитаси департаменти томонидан ўтказилди. Бу ҳақда Informburo.kz Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда хабар беради.
«Чимкентда саккизта манзил бўйича 524 номдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар – умумий қиймати 91 млн тенгедан ошувчи жами 250 мингдан ортиқ ўрамдаги дори топилди, улардан қиймати 46 млн тенгени ташкил қилувчи 289 номдаги дори-дармон Қозоғистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтмаган, 10 мингдан ортиғига эса (қиймати 7,73 млн тенге бўлган 46 та номдаги дори) “бепул” штампи босилган, уларнинг орасида «Лантус СолоСтар» инсулини ҳам бор», – дея қайд этади вазирлик вакиллари.
Бу бепул препаратлар Чимкентдаги тиббий ташкилотларга тегишли бўлиб, бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг кафолатли ҳажми доирасида беморлар учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил январь ойида Anhor.uz сайти Тошкент дорихоналарида улгуржи нархлардан паст нархда ва қозоқ тилидаги маркировкага эга бепул инсулин сотилаётгани ҳақидаги суриштирувни чоп этганди.
Шарҳлар