Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарни янада озода, чиройли ва обод қилишни ваъда бермоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Файзли Тошкент” акциясини ташкил қилишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Ушбу акция “орқали яқин икки ой муддатда шаҳар миқиёсида ниҳоятда кенг кўламли тозалаш ва ободонлаштириш тадбирлари олиб борилади”, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати.
Акция доирасида пойтахтнинг 30 минг гектардан ортиқ ҳудуди, мавзе ва даҳарлардаги қабристонлар, анчадан буён қаровсиз бўлган ички кўчалар, ариқлар ҳазонлар, турли шох-шаббалар ҳамда бошқа турдаги чиқиндилардан тозаланади, дарахтларга шакл берилади. Тунги пайтда талаб даражасида ёритилмайдиган жойларга қўшимча ёритиш воситалари ўрнатилади. Пойтахт том маънода саришта, обод ва файзли шаҳарга айланади.
Шунингдек, бу ишлар учун шаҳарнинг тегишли бошқармаларидан махсус техникалар жалб этилади.
Шарҳлар