Украинада урушнинг боришига таъсир ўтказиши мумкин бўлган бешта омил

Foto: Anadolu

Украинадаги уруш узил-кесил позицион ҳолатга ўтди, Ғарб ёрдами жуда қисқарди, Россия армияси эса тўлдирилгач, фронтнинг бир нечта ҳудудларида Украина қўшинларини сиқиб чиқара бошлади.

Аммо фронтда сезиларли ўзгаришлар бўлмаса ҳам, аввалгидек уруш кетмоқда. Бундан кейин нима бўлади ва Украинада урушнинг боришига қандай омиллар таъсир қилиши мумкин? BBC News ўз мақоласида шу саволларга жавоб берди.

  1. Янги қурол: дронлар

Россия ва Украина Хитойдан ҳаво дронларини йиғиш учун бутловчи қисмлар сотиб олмоқда. Экспертлар айтишича, дронлар, хоҳ денгиз, хоҳ ҳаво дронлари бўлсин, уруш хусусиятини ўзгартиради. Аммо бу ундай эмас. Дронлар ҳудудларни эгаллай олмайди ёки озод қила олмайди, бунинг учун пиёда жангчилар ва зирҳли техника керак. Шу сабабли оддий қурол-яроғларсиз эплаб бўлмайди.

2. Қирувчилар

Украина 2022 йилдан буён ўзига Ғарб қирувчи самолётлари етказиб берилишига эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Ҳозир Дания ва Нидерландия биргаликда 60 дан ортиқ F-16 юборишни ваъда қилмоқда. Бу ерда сон катта роль ўйнайди. Агар қирувчилар сони етарли бўлса, улар урушнинг боришини ўзгартира олади.

3.Чет эл ҳарбий кўмаги

Ғарбдан ўқ-дорилар ва қурол-яроғ етказилишидаги узилишлар фронда Украина армияси кучсизланиб қолишига олиб келди. Масалан, Украина қуролли кучлари Авдеевкадан чекинди. Европанинг Украинага ёрдами ошаётган бўлишига қарамасдан, АҚШдаги бўлғуси сайловлар украиналикларга етказиладиган ёрдам ҳажми қисқаришига олиб келиши мумкин.

  1. Сафарбарлик

Айни пайтда, биринчи навбатда шахсий таркиб ва техника етишмовчилиги сабабли, фронтда томонларнинг ҳеч бири қатъий ҳужум қила олмайдиган ҳолатнинг юзага келиши на Россияни ва на Украинани қониқтираётганини ҳисобга олганда, ҳар иккала томон ҳам яна битта сафарлик тўлқинини ўтказишини тахмин қилиш мумкин.

5. Иқтисодиёт

Европа ҳарбий саноатини катта қийинчилик билан ва жуда секин қайта ташкиллаштираётган бир пайтда, Россия иқтисодиёти яхшигина натижаларни кўрсатмоқда. 2023 йилда у ҳатто ўсишни бошлади. Барқарорлик сабаби — улкан бюджет харажатларида: ҳукумат урушга катта пул сарф қилмоқда, бу пуллар эса бутун иқтисодиёт бўйлаб тақсимланмоқда.

Аммо бюджет маблағига боғлиқ бўлган бу ҳарбийлаштирилган иқтисодиёт аллақачон чўққисига етган, яъни у худди шундай суръатлар билан узоқ вақт ўса олмайди. Агар иқтисодий инқирознинг ўзи урушнинг боришини ўзгартириши амри маҳол бўлса, у ижтимоий кескинликни келтириб чиқариши, Россия ҳукумати эса унга чоралар кўришга мажбур қолиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.