Россия поездида ўзбекистонлик фуқароларнинг носвойи олиб қўйилди

Россия поездида ўзбекистонлик фуқароларнинг носвойи олиб қўйилди

РФ Гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш федерал хизмати, Федерал миграция хизмати бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва ИИВнинг Транспортдаги Пенза линияли бўлими ходимлари ҳамкорликда рейд ташкил этиб, Марказий Осиёдан Сурск ўлкасига келган йўловчиларни текширувдан ўтказди.  
 
Пенза ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари поездда ўзбекистонлик тўртта фуқародан бир килога яқин яшил рангли моддани олиб қўйди.
 
Тахминларга кўра, бу носвой, яъни чайналадиган тамаки воситаси бўлиб, у Россия Федерацияси ҳудудида эркин сотилишга тақиқланган.  

«Олиб қўйилган модда экспертизага юборилди, уни олиб кетаётган шахслар эса гиёҳванд модда истеъмол қилганлик фактини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказилади», – дея хабар беради Россия Гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш федерал хизматининг Пенза области бўйича бошқармаси матбуот хизмати.   

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.