Ўзбекистон “ТАПИ” газ қувури бўйича газ етказиб бериш ишларига қўшилмоқда

Ўзбекистон “ТАПИ” газ қувури бўйича газ етказиб бериш ишларига қўшилмоқда

Шу йилнинг 31 июль куни Тошкент ва Ашхабад савдо, фан, спорт ва бошқа соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилади. Тошкентда томонлар ўртасида бўлиб ўтадиган навбатдаги ўнинчи йиғилишда “ТАПИ” қурилишида биргаликда иштирок этиш масаласи ҳам кўриб чиқилади, деб ёзади “Пронедра”.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шу йилнинг апрель ойида 2015 йилда газ қувури қурилишини кўзда тутувчи қарорни қабул қилган эди. Айни пайтда президентнинг кўрсатмаси билан барча зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда.

“ТАПИ”нинг режадаги лойиҳа қуввати йилига 33 млрд кубометр газни ташкил этади. Хомашё манбаи сифатида Туркманистондаги йирик Галкиниш кони чиқиши мумкин.

Газ қувури қурилиши бўйича мазкур лойиҳа Россия ва Қўшма Штатлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.