Ўзбекистондан маккажўхори, ғўза ва яна 15 та ўсимлик уруғини олиб чиқиш тақиқланди

Ўзбекистондан маккажўхори

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан республикадан олиб чиқилмайдиган Биологик объектларнинг рўйхати тасдиқланди, деб ёзади Norma.uz.

Рўйхатга Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кўрсатилган 17 та биологик объектнинг номи киритилган. Булар:

– Кузги қаттиқ буғдой уруғлари;
– Кузги юмшоқ буғдой уруғлари;
– Баҳорги юмшоқ буғдой уруғлари;
– Кузги арпа уруғлари;
– Тритикале уруғлари;
– Кузги сули уруғлари;
– Баҳорги сули уруғлари;
– Маккажўхори уруғлари;
– Жўхори уруғлари;
– Шоли уруғлари;
– Соя уруғлари;
– Ер ёнғоқ уруғлари;
– Зиғир уруғлари;
– Кунгабоқар уруғлари;
– Махсар уруғлари;
– Кунжут уруғлари;
– Ғўза уруғлари.
 
Буйруқ 2014 йил 29 июлда 30-сон билан Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида расмий чоп этилган кундан бошлаб кучга кирди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.