АҚШ элчихонаси Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базасининг очилиши тўғрисидаги миш-мишларни қатъий рад этди

АҚШ элчихонаси Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базасининг очилиши тўғрисидаги миш-мишларни қатъий рад этди

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистонда ҳарбий база очилиши тўғрисидаги айрим ОАВ томонидан тарқатилган маълумотни қатъий рад этди.

 «Ўзбекистонда ҳарбий база очишга қаратилган ҳеч қандай режа, музокаралар ёки бошқа бирор ҳаракатлар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас», дея изоҳ беради “Новый век” газетасига Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг юқори мартабали дипломати.  

Бундан олдин, чоршанба куни АҚШ Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат жанубида янги ҳарбий базани очиш тўғрисида музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабар тарқалганди. Унга кўра, гўёки Вашингтон ҳар йили Ўзбекистонга ҳарбий база учун 1 млрд доллар тўлашга ҳам тайёр.  Бу борадаги миш-мишлар мамлакатга АҚШ Қуролли кучлари генерали Ллойд Жей Остин Учинчи ташриф буюрганидан кейин пайдо бўлди.

ANHOR.uz таҳририяти чоп этган мақолада воқеаларнинг бундай ривожланиши даргумон эканини тасдиқловчи далиллар келтирилган эди. Мана, бизнинг далилларимиз АҚШ элчихонаси томонидан расман тасдиқланди.

Қайд этиб ўтамиз, 2001-2005 йилларда АҚШ ҳукумати Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида, Қарши шаҳридан 10 км шарқда жойлашган “Хонобод” ҳарбий аэродромидан фойдаланди.
 
Шунингдек Ўзбекистон 2001 йил охиридан бошлаб ГФР ҳарбий ҳаво кучларига ҳарбий бўлмаган юклар транзити учун Термиз шаҳри атрофидаги фуқаролик аэропортини тақдим этиб келмоқда. 2008 йилдан эса ушбу объектдан юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланиш учун АҚШ вакилларига ҳам рухсат берилди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.