Душанбеда ўзбек газини Қирғизистон жанубига етказиб бериш ишларини тиклаш муҳокама қилинди
Душанбеда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва унинг қирғизистонлик ҳамкасби Эрлан Абдилдаев Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов ШҲТга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида қатнашиш учун Душанбега ташриф буюрган эди.
«Томонлар ўзбек газини Қирғизистон жанубига етказиб бериш масаласини муҳокама қилди, ушбу муҳим муаммони ҳал этишда муайян силжишлар бўлса-да, мунозарали жиҳатлар ҳам мавжудлигича қолмоқда», – деб ёзади “РИА Новости”.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг “Газпром” компанияси Қирғизистоннинг бутун газ-транспорт тизимини 1 долларга сотиб олганидан кейин шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Қирғизистон жанубига газ етказиб бериш ишларини тўхтатган эди.
Сал кейинроқ эса Ўзбекистон ва “Газпром” газ етказиб бериш ишларини тиклаш масаласи билан шуғулланаётгани ҳақида хабар берилди.
Шарҳлар