Қирғизистонда Вера Брежневанинг концерти бекор қилинди

Бишкекда асли украиналик қўшиқчи Вера Брежневанинг концерти техник сабабларга кўра бекор қилинди. Бу ҳақда ТАССга ижрочининг концерти бўлиб ўтиши керак бўлган спорт саройи маъмуриятининг вакили маълум қилди.

“Брежневанинг концерти техник сабабларга кўра бекор қилинди. Пулни қайтармоқчи бўлганлар ариза ёзиши ёки Брежневанинг концертига чипталарни 2 март куни чиқиши режалаштирилган «Рефлекс» гуруҳининг чипталарига алмаштириши мумкин”, — деди маъмурият вакили.

Брежнева ўзининг Инстаграм аккаунтида концерти бекор қилинганини тасдиқлади.

“Менга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра концерт бекор қилинди”, – деб ёзади у.

Брежневанинг концерти 18 февраль куни Бишкекдаги Спорт саройида бўлиб ўтиши керак эди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.