Контрабанда спиртли ичимликлари савдосини ташкил этганликда гумон қилинаётган қирғиз дипломати Бишкекка чақирилди
Тошкентдаги Қирғизистон элчихонасининг биринчи котиби Канатбек Шаршенбек контрабанда спиртли ичимликлари савдосини ташкил этиш билан боғлиқ воқеага аниқлиқ киритиш мақсадида Қирғизистон ташқи сиёсий идораси томонидан Бишкекка чақиртирилди.
Бу ҳақда «Вести.kg» сайти Қирғизистон ТИВнинг вакилига таянган ҳолда хабар беради, деб ёзади 12news.uz.
Бундан олдин Тошкент шаҳар Юнусобод тумани жиноят қидирув бўлими ходимлари ҚР элчихонасининг дипломати шаҳардаги савдо нуқталарида қимматбаҳо импорт спиртли ичимликларининг ноқонуний савдосини ташкил этганини фош қилгани ҳақида хабар берилганди.
Улашиш:
Шарҳлар