Тошкентдаги “Hi-Tech Bank” банкротлик ёқасида турибди

Тошкентдаги “Hi-Tech Bank” банкротлик ёқасида турибди

Тошкентдаги “Hi-Tech Bank”нинг аҳволи сўнгги бир неча ойдан бери яхши эмас. Банк банкротлик ёқасида турибди, ҳисобида маблағ қолмаган, банк мижозлари эса ҳеч қандай тўловларни амалга ошира олмаяпти, шу билан бирга, пулларини ҳам қайтариб ололмаяпти. Бу ҳақда Kun.uz нашри Podrobno.Uz сайтига асосланган ҳолда хабар беради.

“Hi-Tech Bank” нима сабабдан бундай ҳолатга тушгани аниқ эмас. Баъзи тахминларга кўра, банк раҳбарияти барча пулларни ечиб олиб, қаергадир ғойиб бўлган. Бошқа маълумотлар бўйича банкнинг асосий мижози бўлган авиакассалар бошқа банклар билан ишлашга ўтиб кетгани боис “Hi-Tech Bank” пулсиз қолган.
Қайд этиб ўтамиз, мазкур банк ёпилиши ҳақидаги гап-сўзлар аввал ҳам пайдо бўлганди, бироқ 2014 йил июнь ойида банк вакиллари ушбу миш-мишларни рад этиб, банкдаги “вазият барқарорлашгани”ни маълум қилганди.

Маълумотнома: “HiTechBank” 2010 йил январида ўз фаолиятини бошлаган. Банк Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ўз мижозларини SMS орқали хабардор қилиш ва мобил-банкинг хизматларини жорий этган. Банкка Дилшод Соатмуродов раҳбарлик қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.