Пойтахтнинг Ҳамза туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда ҳалок бўлди
2 август куни соат тахминан 22:00 да Лисунова-4 мавзесида “Дорихона” бекати ёнида пиёданинг ўлимига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. “Кобальт” русумли автомобиль йўлдаги ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Ёши 40-50 ларда бўлган пиёда шу ернинг ўзида кўз юмди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга шу ўтиш жойида чироқлар ва светофор йўқлиги сабабчи бўлган. Мавзеда истиқомат қилувчи фуқароларнинг айтишича, бу йўлнинг шу қисмида содир бўлган биринчи йўл-транспорт ҳодисаси эмас, дея қайд этади UZ24 нашри.
Улашиш:
Шарҳлар