Наманган вилоятида “Отелло” 19 йилга қамалди

Наманган вилоятида “Отелло” 19 йилга қамалди

Айрим кишилар шу даражада рашкчи бўладики, улар ҳатто инсонга нисбатан самимий ҳурмат ҳиссини ҳам ўзгача қабул қилади. Авазбек А. айнан шундай кишилардан бўлиб чиқди, афсуски, бу ҳақда унинг уйида меҳмон бўлиб турган кишилар билмасди.  
 
Ўша куни кечқурун эркаклар яхшигина ичиб олади. Ширакайф уй хўжайини Авазбек рафиқаси Феруза билан уришиб қолганини айтиб беради. У дўстларидан далда излаётганди. Шунда меҳмонлардан бири, аёлнинг собиқ қўшниси Илёс унинг рафиқасини мақтаб, дўстига эътироз билдиради. “У яхши аёл, оиламиз уни фақат яхши томондан билади, у ҳақда фақат яхши хотираларимиз қолган”, – дейди у.
 
Бу сўзлар Авазбекка ёқмайди. У ўзи бу ҳақда сўз очган бўлса-да, оилавий ишларига ҳеч ким аралашмаслигини сўрайди. Дўстлар жанжал бошланаётганини ҳис қилиб, Илёсни олиб кетишади ва уй-уйларига тарқайди. Бироқ Илёс Авазбек А.нинг ёнига қайтиб келиб, англашилмовчиликни бартараф этишга қарор қилади. Аммо уни бу ерда мудҳиш воқеа кутаётганди. Уй эгаси унинг қорнига пичоқ уради, кейин эса иккинчи зарбани орқасига беради.

Жабрланган Илёс ҳовлида ётиб, ёрдам сўрарди. Қичқириқ ва шовқинни эшитган қўшнилар Авазбекнинг уйига киради ва даҳшатдан қотиб қолади. Улар Илёсга ёрдамга шошганида эса рашкчи эр пичоқ билан таҳдид қилади. Қўшнилар Авазбекни зарарсизлантиришга муваффақ бўлади, аммо икки киши жароҳат олади. Афсуски, йўқотилган вақт фожиага олиб келади – Илёс касалхонада оламдан ўтади.
 
Авазбек А. содир этган жинояти учун вилоят суди томонидан 19 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади “Правда Востока” нашри.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.