Рустам Қосимжонов россиялик шахматчи Владимир Крамникни мағлуб этди

Рустам Қосимжонов россиялик шахматчи Владимир Крамникни мағлуб этди

Ўзбекистонлик гроссмейстер, собиқ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов Норвегияда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида россиялик шахматчи Владимир Крамникни мағлуб этди.

Қосимжонов ғалаба қозонганига қарамасдан шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россия термасидан ортда қолди, чунки Антон Филиппов, Марат Жумаев ва Жаҳонгир Воҳидовлар ўз рақибларини енга олмади. Кейинги турда эркаклар терма жамоаси АҚШ термасига қарши ўйнайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Уэльс термаси устидан 3:1 ҳисоб билан ғалаба қозонди.

Ундан олдинги турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Украинани, аёллар эса Бразилия терма жамоасини мағлуб этган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.