Ўзбекистон Тожикистонга транзит темир йўл йўналишини тақдим этади

Ўзбекистон Тожикистонга транзит темир йўл йўналишини тақдим этади

Ўзбекистон Тожикистонга муқобил темир йўл линияси бўйлаб транзит ташувларини амалга ошириш имкониятини тақдим этмоқчи. Бу ҳақда Тожикистон давлат темир йўл компаниясининг вакили Ўткур Остонов маълум қилади, деб ёзмоқда Тожикистон ОАВ.

Хабарда айтилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” раҳбарияти Ўзбекистон ҳудудида янги темир йўл линияси бўйлаб Тожикистон транзит ташувларининг бошланишига доир қарор қабул қилган. Маълумотларга кўра Тожикистон темир йўлчиларидан транзит тарифларини камайтириш борасида таклифлар тушган бўлиб, айни пайтда компания раҳбарияти уларнинг ечими устида ишламоқда.

«Ушбу таклифлар фақат тарифларни эмас, балки йўналишларни ҳам қамраб олган. Тожикистон транзит ташувларини Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи янги линия бўйлаб амалга оширишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Тарифларнинг пасайишига тўхталадиган бўлсак, ҳозирча бу борада узил-кесил қарор қабул қилингани йўқ», – деди журналистларга Остонов.
 
Шунингдек Ўткур Остонов янги темир йўл магистрали тожикистонлик ташувчилар учун йўлнинг умумий узунлигини сезиларли даражада қисқартиради. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.