Пойтахтдаги “Роҳат” автосалони нархларни эълон қилди

Пойтахтдаги “Роҳат” автосалони нархларни эълон қилди

Тошкентдаги “Роҳат” автосалони “GM Uzbekistan” автомобилларининг шу йил август ойи ҳолати бўйича нархларини эълон қилди, деб ёзади avtotochki.uz сайти.


 

Автосалон тақдим этган прайс-варақасида қуйидаги нархлар келтирилган:

– “Damas” – 26 213 100 сўмдан 26 782 800 сўмгача;
– “Matiz” – 14 494 750 сўмдан 22 795 720 сўмгача;
– “Spark” – 27 937 400 сўмдан 32 617 770 сўмгача;
– “Nexia” – 28 218 400 сўмдан 35 750 830 сўмгача;
– “Lacetti” – 38 358 000 сўмдан 62 582 010 сўмгача;
– “Cobalt” – 43 244 300 сўмдан 54 125 930 сўмгача;
– “Captiva” – 92 973 600 сўм;
– “Orlando” – 57 160 700 сўмдан 75 455 400 сўмгача;
– “Malibu” – 67 628 000 сўмдан 99 750 000 сўмгача.

Қайд этиб ўтамиз, 6 августдан бошлаб республика автосалонларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни миллий валютада харид қилишга шартномалар пайдо бўлгани ҳақида маълум қилинган эди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.