Ўзбекистон МХХ ходимлари ўқув машғулотларида корхонадаги террорчиларни “йўқ қилди”

Ўзбекистон МХХ ходимлари ўқув машғулотларида корхонадаги террорчиларни “йўқ қилди”

 Ўзбекистон махсус хизмати “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” ОАЖ ҳудудида ҳамкорликдаги аксилтеррорчилик машғулотларини ўтказди, дея хабар беради “Новый век” газетаси МХХ матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Машғулотлар сценарийси бўйича террорчилар ОТМКни эгаллаб, унинг ходимларини гаровга олди. «Бургут» ва «Қалқон» бўлинмалари махсус амалиётни муваффақиятли ўтказиб, террорчиларни зарарсизлантирди”, – дейди МХХ вакили.

Матбуот маркази берган маълумотга кўра, ўқув машғулотларида МХХ бўлинмаларидан ташқари мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш вазирликларининг вакиллари ҳам қатнашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.