Ҳиндистон ОАВ: 250 ишчи Ўзбекистонда қулликда сақланмоқда
NDTV телеканали (Ҳиндистон) 6 ой олдин Ўзбекистонга олиб чиқилган 250 нафар ҳиндистонлик қурувчи ушбу мамлакатда қулликда сақланаётгани ҳақида хабар беради. Андхра-Прадеш штатининг пойтахти Ҳайдаробод шаҳрида ушбу факт юзасидан тергов ишлари бошланган.
Маълум бўлишича, Ҳиндистоннинг «Placewell HRD Consultants” деб номланувчи компанияси 250 нафар ишчини Ўзбекистонга олиб келган, бу ерда уларнинг паспортлари олиб қўйилган. Қурувчиларни суткасига 16 соат ишлашга мажбур қилишмоқда, дейилади хабарда.
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ушбу маълумот бўйича ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ. Ўзбекистон расмийлари ҳам бу борада ҳеч нима маълум қилмаяпти.
Улашиш:
Шарҳлар