Ўзбекистонда қатор банкларнинг номи ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатдаги қатор банкларнинг номлари ўзгариши муносабати билан уларнинг лицензиялари қайта расмийлаштирилгани ҳақида эълон қилади.
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорлари билан “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ,
“Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банкининг номи “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки”га,
“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” очиқ акциядорлик тижорат банкининг номи “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” акциядорлик тижорат банки”га,
“Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банкнинг номи “Трастбанк” хусусий акциядорлик биржа банки”га,
Очиқ акциядорлик тижорат “Алоқабанк” номи “Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” номига,
Очиқ акциядорлик тижорат банки “Қишлоқ қурилиш банк” номи “Акциядорлик тижорат банки “Қишлоқ қурилиш банки” номига ўзгарганлиги ва мазкур банкнинг почта манзили ўзгариши (100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18а) муносабати билан уларга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензия бланклари,
шунингдек, хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банки “Универсал банк”нинг номи “Хусусий акциядорлик тижорат банки “Универсал банк”га ўзгариши муносабати билан унга банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия бланки қайта расмийлаштириб берилди”, – дейилади Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хабарида.
Шарҳлар