Наманганда аёллар жиноий гуруҳига ҳукм чиқарилди

Наманганда аёллар жиноий гуруҳига ҳукм чиқарилди

Наманганда уюшган жиноий гуруҳнинг тўрт нафар иштирокчиси қўлга олинди ва ҳукм қилинди, деб ёзади “На посту” нашри.

Халқ ичида “лўли” деб аталувчи синфга мансуб аёллар тиланчилик ва турли буюмларни олиб сотиш билан кун кўрарди.

Кунларнинг бирида Зайнаб, Анора, Дилфуза ва Гулнора (исмлари ўзгартирилган) Қавчинон қишлоғига келади, кўчаларда юриб тиланчилик қилади ва рўзғор анжомларини харид қилишни таклиф этади. Бадавлатроқ уйлардан бирининг эшигини тақиллатган аёллар, ҳеч ким йўқлигини сезиб қолади. Уй эгаларини бир неча бор чақиришганидан сўнг, қулфни бузиб, ичкарига киришади. Ўғрилар уйдан умумий қиймати 3,8 млн сўмлик тилла буюмлар, мобил телефон, фотоаппарат ва бошқа қимматбаҳо буюмларни топиб олади.  

Эртаси куни қўшни Ағалиқ қишлоғида жиноятчи аёллар худди шу йўл орқали эгаси оиласи билан шаҳарга кетган яна бир уйни ўмаради. Бу ердан улар 2000 АҚШ доллари ва 2,7 млн сўмни олиб чиқиб кетишади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноятчиларни узоқ излашига тўғри келмади, улар муқаддам судланган бўлиб чиқди.

Суд жиноий гуруҳ иштирокчиларига турли жазо муддатларини тайинлади: Анора М. 4 йилга, Зайнаб У ва Дилфуза И. 2,5 йилга, Гулнора 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.