Ўзбекистонда вилоят миллий хавфсизлик хизматининг бошлиғи ҳибсга олинди
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) Қашқадарё вилояти бўйича бошлиғи Иброҳим Деҳқонбоев ҳибсга олинди. Бу ҳақда “РИА Новости”га Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба маълум қилган.
Юқори мартабали зобит ўз лавозимини суистеъмол қилиш, йирик миқдорда иқтисодий зарар етказиш ва қўрқитиб пул ундиришда гумон қилинмоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, вилоят МХХ бошлиғининг ҳибсга олиниши Ўзбекистон ҳуқуқ тузилмаларидаги коррупцияга қарши курашиш доирасида амалга оширилган.
Бундан олдин Ўзбекистон МХХнинг ўн икки нафар ходими ноқонуний тадбиркорлик, коррупция ва давлат мулкини ўзлаштириш айби бўйича узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берилганди.
Улашиш:
Шарҳлар