Тошкент-4 терминалини қуриш ишлари вақтинчалик тўхтатилди

Тошкент-4 терминалини қуриш ишлари вақтинчалик тўхтатилди

Национальная авиакомпания «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси “Тошкент-Восточний” аэродроми базасида фуқаролик авиацияси замонавий аэропорт мажмуини қуриш” лойиҳасини амалга оширмоқда.

30 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент-Восточний” аэродроми базасида фуқаролик авиацияси замонавий аэропорт мажмуини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Мазкур қарорга мувофиқ, тураржой ва тураржой бўлмаган қурилмаларни бузиш, Қорасув канали участкасини кўчириш ва фуқароларни бошқа жойга кўчириш туфайли юзага келган аҳолининг норозилиги сабабли “Тошкент шаҳар аэропорти янги халқаро йўловчилар терминали (Тошкент-4) қурилиши” вақтинчалик тўхтатилди.

Халқаро рейслар билан учиб келадиган йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш учун маҳаллий ҳаво линияларининг собиқ биносини реконструкция қилиш ва уни йўловчилар ва уларнинг юкларига хизмат кўрсатувчи зарур технологик ускуналар билан жиҳозлаш йўли билан Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халқаро аэропортининг ўтказиш қобилиятини ошириш кўзда тутилган.

Хорижий делегацияларнинг  учрашувлари ва кузатувларини олий даражада ташкил этиш учун “Тошкент-Восточний” аэродроми базасида замонавий аэропорт мажмуи барпо этилади.

Фуқаролик авиацияси аэропорт мажмуини қуриш ишлари лойиҳа-қидирув ишларини молиялаштириш қисмида хорижий молия институтларининг қарз маблағлари ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ташкил этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.