Ҳамза туманининг номи ўзгарди

Ҳамза туманининг номи ўзгарди

Ўзбекистон юқори палатаси матбуот хизматининг мухбиримизга берган маълумотга кўра, 29 август куни Ўзбекистон сенаторлари Тошкентнинг Ҳамза тумани номини Яшнoбод тумани қилиб ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида маҳаллалар аҳолисидан туман номи бўйича таклифлар қабул қилиш жараёни бошланганди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамза тумани 1968 йилда пойтахтнинг собиқ Ленин ва Куйбишев туманлари ҳудудининг бир қисмида пайдо бўлганди. Ўшанда унга ўзбек шоири, жамоат арбоби ва драматург Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг номи берилган эди.

Тошкент метрополитени бошлиғининг ўринбосари Anhor.uz таҳририятига Чилонзор йўналишидаги “Ҳамза” метро бекатининг номи ўзгармаслигини маълум қилди.  
 
Бундан олдин тарихий шахсларнинг номи билан аталган қатор бекатлар қайта номланган эди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.