Ўзбекистон Олий судининг янги раиси сайланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн бешинчи ялпи мажлисининг иккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Шаюнус Аюбджанович Газиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси этиб сайланди.
Олий суднинг собиқ раиси Бўритош Мустафоев эса Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари Бахтияр Шамсутдинович Мирбабаев сайланди, дея хабар беради ЎзА.
Улашиш:
Шарҳлар