ЎФФ вакиллари ФИФА семинарида қатнашади

ЎФФ вакиллари ФИФА семинарида қатнашади

Ўзбекистон Футбол федерацияси вакиллари 31 август – 3 сентябрь кунлари футболни ривожлантириш дастури бўйича Шри-Ланка пойтахти Каломбо шаҳрида бўлиб ўтадиган ФИФАнинг навбатдаги семинарида қатнашади.

Мазкур семинарда Жанубий ва Марказий Осиё минтақаси Футбол федерациялари президентлари, вице-президентлари ва техник директорлари иштирок этади.

Унда Ўзбекистон Футбол Федерацияси биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев иштирок этади. Сардор Раҳматуллевга семинарда ЎФФ техник директори Шавкат Имомов ҳамда вице-президент ёрдамчиси Олим Арифовлар хамроҳлик қилади, дея хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.