Карелиялик ўқувчилар “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг бронежилетларини кийиб кўришди
Карелиялик мактаб ўқувчилари “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) рамзлари ва “Юк 200 – биз биргамиз” ва “Менинг тобутим ҳали ҳам ўрмонда шовуллаамоқда” ёзувлари бўлган шчевронлар билан жиҳозланган бронежилетларни кийиб кўрди. Бу ҳақда “Медуза” хабар беради.
12 апрель куни Пушкин номидаги 2-сонли мактабнинг ҳарбий шон-шуҳрат музейида ўнинчи синф ўқувчилари билан Украинага бостириб кириш қатнашчиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув “Ватан ҳимоячилари” жамғармаси томонидан ташкил этилди. “Говорит НеМосква” телеграм-канали “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги Костомкуш шаҳар округи гуруҳидаги учрашув ҳақидаги хабарга эътибор қаратган.
Учрашувдан олинган фотосуратларда мактаб ўқувчилари “Вагнер” ХҲК рамзлари ва “Юк 200 – биз биргамиз” ва “Менинг тобутим ҳали ҳам ўрмонда шовулламоқда. У дарахт. Уяларг қарайди” ёзувлари туширилган ўқ ўтказмайдиган жилет кийган” нашивкаларига эга бронежилетларни кийган. “Юк 200 – биз биргамиз” ёзуви бўлган шевронни ХҲК ёлланма аскарлари ва Евгений Пригожиннинг ўзи тақиб юришган.
Украинадаги уруш қатнашчиси “ўзи билан ҳарбий ўқ-дорилар тўпламини олиб келди, тиббий қутининг таркибини кўрсатди, йигитларга аскар юкининг бир қисмини амалда ҳис қилишга имкон берди, шунингдек, болалар “ярадорларни эвакуация қилишда” қатнашишди”, – дейилади постда.
Шарҳлар