“Ғалаба боғи”га кириш вақтинчалик чекланди

Фото: yuz.uz

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи ҳудудида “9 май — Хотира ва қадрлаш куни” тадбирларига тайёргарлик кўриш муносабати билан хўжалик ва дизинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 6-7 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳудудига ташриф буюрувчиларнинг кириши вақтинчалик тўхтатилади, Бу ҳақда “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси маъмурияти хабар бермоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.