Тошкентлик теннисчи қиз Серена Уильямсни инграшга мажбур этди

Тошкентлик теннисчи қиз Серена Уильямсни инграшга мажбур этди

Таниқли теннисчи Серена асабийлашиб, у бурчакдан бунисига югураётганини камдан-кам ҳолатда кўриш мумкин. Одатда Серена Мария Шараповадан фарқли ўлароқ жим ўйнайди ва рақибларини у бурчакдан бу бурчакка “қувган” ҳолда кортда ўзи “бошчилик қилади”.

Агар Серена қичқираётган бўлса, демак у бор кучи билан ўйнаяпти. Мукофот жамғармаси 38 млн доллардан ортиқ бўлган Америка US Open очиқ биринчилигининг учинчи раундида томошабинлар Варвара Лепченко ва Серена Уильямс учрашувининг гувоҳи айланди.   

Варвара 1986 йил 21 майда Тошкентда туғилган бўлиб, айнан “Динамо” теннис кортларида теннисчи сифатида шаклланди. 2007 йили у ота-онаси билан АҚШга кўчиб кетди. Жаҳон рейтингида эгаллаган энг юқори позицияси – 19-ўрин (2012 йил октябрь). Ҳозир у 52-позицияни эгаллаб турибди.

Лепченко немис теннисчиси Мона Бартелни 6/4, 6/0 ҳисоб билан мағлубиятга учратганидан кейин учинчи раундга чиқа олди.  

Серена билан учрашувда Лепченко ҳатто тескари брейкни ҳам амалга оширишга муваффақ бўлди, яъни узатиш рақиба томонидан бўлганида геймни ютиб чиқди ва тўплар чиқиб кетган олтита узатишни амалга оширди, ушбу кўрсаткич Серенада учта узатишни ташкил этди.

Серена иштирокидаги ўйинни кўрган томошабинлар бу жуда камдан-кам ҳолатда юз беришини яхши билади. Ўйин давомида иккала теннисчи ҳам учтадан қўш хатога йўл қўйди.

Натижада, Серена 6/3, 6/3 ҳисоб билан ютиб чиқди, аммо якуний ҳисоб машҳур теннисчи ўзида синаб кўрган мураккабликларни акс эттирмайди. У ғалабага жуда катта қийинчилик билан эришди.  

Ўйиндан сўнг Уильямс ўз рақибасини ҳурмат билан тилга олди ва чапақайларнинг узатишларини қабул қилиш осон эмаслигидан шикоят қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.