Тошкентда “Artel” брендининг янги дўкони очилди

Тошкентда “Artel” брендининг янги дўкони очилди

Пойтахтда “Artel” брендига тегишли навбатдаги дўкон очилди. Яқин келажакда яна янги савдо нуқталарининг очилиши режалаштирилган, шунингдек дўконлар Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ҳам очилади.

Айтиш жоизки, “Artel” мунтазам равишда ўз маҳсулотларининг ассортиментини кенгайтириш ва такомиллаштириш устида ишлаб келади. Бу йил ҳар хил ҳажм ва рангдаги, жами етти турдаги совутгичлар серияси яратилди.

Шунингдек, тез орада янги смартфонлар, турли конфигурациядаги мобил телефонларнинг чиқиши кутилмоқда.

“Artel” савдо бўлими бошлиғининг ўринбосари Ҳусан Муҳаммедовнинг сўзларига кўра, янги фирма дўконларининг очилиши маҳсулотга бўлган юқори талаб ҳамда нафақат пойтахтда, балки ҳудудлардаги савдоларнинг фаол динамикаси билан ҳам шартланган.

“Биз ўз фаолиятимизда, биринчи навбатда, мижознинг эҳтиёжларига қараймиз. Бугун одамларга харидни қулай шароитларда амалга ошириш ёқяпти. Техникани шовқин-суронли бозордан кўра, дўконда, салқин ва ёқимли муҳитда харид қилиш осонроқ ва ёқимлироқ. Бундан ташқари, бозорда “Artel” техникасига бўлган талаб борган сайин ортиб, аста-секин хорижий брендларни четга сураётир. Нега, деган савол туғилиши табиий. Ҳаммаси нарх ва сифат нисбатида: “Artel” техникасининг қиймати худди шундай чет эл техникасига қараганда 30% га арзон, бунинг устига у сифат жиҳатдан ҳам қолишмайди. Шунингдек, бутун “Artel” маиший техникасига қўйилган уч йиллик кафолатли сервис хизмати ҳам ўз ролини ўйнаётир”, – дейди Ҳусан Муҳаммедов.

Янги “Artel” дўконидаги муҳит ҳақиқатан ҳам қулай, жиҳозлар компаниянинг фирма рангларида бажарилган, бу ерда яратилган муҳит ва дўстона муносабат одамни харидга ундайди.

Яқиндан бошлаб эса Ўзнетда техникани уйдан чиқмасдан туриб харид қилиш имконини берувчи интернет-дўкон ишга тушди.

“Artel” вакилларининг айтишича, маиший техниканинг моделлар қатори мунтазам равишда кенгайиб боради, у турли нарх сегментидаги янги маҳсулотлар билан тўлдирилади. Ҳозирнинг ўзидаёқ ҳар бир “Artel” дўконида доимий харидорлар учун дисконт тизими фаолият кўрсатмоқда. Ишга бўлган бундай ёндашув истеъмолчиларнинг кенгроқ доирасини қамраб олиш имконини беради ва савдо белгисининг айнан мижозларга мўлжалланганини намойиш этади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.