Ўзбекистонда қуёш коллекторлари ишлаб чиқарилади
“Жиззах” махсус индустриал зонасида (МИЗ) қуёш энергиясида ишлайдиган сув иситиш тизимларини ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси очилди.
“Ўзбекэнерго” берган маълумотларга кўра, 2013 йил июлида “Ўзбекэнерго” ДАК ва Хитойнинг «Hangzhou Zhongwu Electronic Meters Company Limited» компанияси ўртасида “Жиззах” МИЗда қуёш коллекторларини ишлаб чиқарувчи «Quyosh Issiqlik Energiyasi» МЧЖ қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида рамкали битим имзоланган.
Умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 50 минг донани ташкил этувчи мазкур лойиҳанинг қиймати 3,34 млн долларни ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 40 та янги иш ўрни пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 18 мартда Ўзбекистон Президенти Жиззах вилояти ҳудудида “Жиззах” махсус индустриал зонасини ва Сирдарё вилоятида унинг филиалини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Мазкур ҳужжатга кўра, янги зона Ўзбекистонда Ўзбекистон-Хитой саноат паркини яратиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандумига мувофиқ ташкил этилмоқда.
Шарҳлар