Тошкентда яна бир йирик масжид барпо этилади

Тошкентда яна бир йирик масжид барпо этилади

Ўзбекистон мусулмонлари бошқармасининг раиси, муфтий Усмонхон Алимов Тошкентдаги “Яккасарой” масжиди янги биносининг илк ғиштини қўйиш маросимида қатнашди, дея хабар беради 12news.

Янги бинони қуриш лойиҳаси «Сиймо Дизайн» компаниясининг архитекторлари томонидан ишлаб чиқилди. Масжид 1350 ўринга мўлжалланган. Масжид минорасининг баландлиги эса 27 метрга етади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил ноябрь ойида Тошкентдаги “Минор” масжиди қурилиши якунланади.

Ушбу иккита масжид қурилишини молиялаштириш ишлари шаҳар бюджети ҳисобидан амалга оширилмоқда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.