Қаршида дастурчиларни тайёрлаш маркази очилди
Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида Дастурчиларни тайёрлаш маркази очилди.
Вилоятда дастурчилар учун қулай имкониятлар ва шароитларни яратиш ҳамда малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган ушбу марказ энг сўнгги модификациядаги технологиялар билан жиҳозланган, дея хабар беради UZ24 нашри.
Янги марказ вилоятда халқаро андозаларга мос келувчи дастурий таъминот воситаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Дастурий маҳсулотларни тайёрлаш билан шуғулланувчи ёшларни аниқлаш, танлаб олиш ва рағбатлантириш яратилаётган веб-сайтлар ва дастурий таъминот сифатини, улардаги маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлашда ҳамда дастурчиларнинг қобилиятларини баҳолашда муҳим роль ўйнайди.
Мазкур тадбир доирасида “АКТ соҳасини ривожлантиришда Дастурчиларни тайёрлаш марказининг роли ва аҳамияти” мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев ҳам қатнашди.
Шарҳлар