Христо Грозев: Путиннинг танқидчиларини ўлдириш давом этиши мумкин

Христо Грозев
Фото: Фото: Jack Taylor / Getty Images

Путин сиёсий маҳбуслар ва мухолифатчиларни ўлдиришда давом этиши мумкин, чунки унинг учун “қизил чизиқ” қолмаган, дея тахмин қилади тадқиқотчи журналист Христо Грозев Михаил Зигарга берган интервьюсида.

“[Менинг манбам] Алексейнинг ўлими охиргиси бўлмаслигини таъкидлади. Мен башорат қилишни истамайман, лекин Путин ушбу қотиллик билан Ғарбга энди қизил чизиқ йўқлигини исботламоқчи ва шу тариқа уни Украина бўйича ўз шартлари асосида музокара олиб боришга мажбурлашлақчи бўлган деб ўйлайман”.

Грозев қотилликлар ёрдамида Путин Ғарбга музокарадан бош тортиш вазиятнинг ёмонлашишига олиб келишини тушунтирмоқчи, деган хавотирда. Грозев келаётган даврни “даҳшатли драмалар кетма-кетлиги” деб атади.

“Энг ёмон сценарийга тайёр бўлиш унинг олдини олиш учун [ҳамма нарсани қилиш] пушти рангли кўзойнак тақишдан кўра яхшироқдир”, – дея хулоса қилади журналист.

Грозевнинг сўзларига кўра, Путин унга Навальнийни ФСБ қотили, Германияда судланган Вадим Красиковга алмаштиришни таклиф қилганида ғазабланган. Айнан шундан сўнг у Карлсонга берган интервьюсида Россияда ҳибсга олинган The Wall Street Journal журналисти Эван Гершковични Красиковга алмаштиришни таклиф қилган. Бироқ, Германия Навальний учун махсус алмашинувни талаб қилишда давом этди.

Аввалроқ Грозев “Дождь” нашрига берган интервьюсида Алексей Навальнийнинг ўлими ҳолатларини мустақил текширишга бир ойга яқин вақт кетишини айтганди. Журналист ўлим ҳақидаги тахминий фараз сифатида “Новичок” билан заҳарланишни айтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.