ОАВ: “TeliaSonera” компанияси “UCell”ни сотишга ва Ўзбекистон бозорини тарк этишга қарор қилди?

ОАВ: “TeliaSonera” компанияси “UCell”ни сотишга ва Ўзбекистон бозорини тарк этишга қарор қилди?

“TeliaSonera” компанияси олинаётган даромадни конвертациялашда муаммолар бўлаётгани боис ўзининг Ўзбекистондаги шўъба корхонасини “Coscom” МЧЖ чет эл корхонасига сотиш ниятида, дея хабар беради “Новый век” нашри “Россия сегодня” ХААга таянган ҳолда.

 Ушбу қарор ўтган ҳафтада “TeliaSonera” гуруҳининг вице-президенти Эрик Халбергнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида қабул қилинган.

ОАВ тарқатган маълумотга кўра, музокаралар жараёнида Халберг компания маблағларининг конвертацияси ҳақидаги масалани кўндаланг қўйган. У конвертация бўлмайдиган бўлса, компания Ўзбекистон бозорини тарк этишга мажбур бўлишини билдирган, бироқ компанияга конвертацияда рад этилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 4 сентябрь куни Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида “TeliaSonera” компаниясининг Евросиё бўйича ижрочи вице-президенти Эрик Халберг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилиб, унда «Coscom” МЧЖ чет эл корхонасининг янги бош директори Тону Грюнберг таништирилган ва у ўз фаолиятини шу йилнинг 15 сентябридан бошлаши маълум қилинган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.