Банк акцияларининг сотуви Вазирлар Маҳкамасининг назоратига ўтди
Бундан буён Ўзбекистон банклари акцияларининг сотувини мамлакат Вазирлар Маҳкамаси назорат қилади.
2014 йил 4 сентябрдаги қонун билан киритилган ўзгаришларга биноан ўзаро битим билан боғланган ёки бир-бирининг мулкини назорат қилувчи юридик ёки жисмоний шахс ёки бир гуруҳ юридик ёки жисмоний шахсларнинг бир ёки бир нечта битимлари натижасида банк акцияларининг 20 фоиздан кўпини сотиб олиш учун Марказий банкнинг дастлабки розилигини олиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бўлди.
“Норма” нашрининг қайд этишича, бундан олдин ушбу тартиб Марказий банк томонидан белгиланган.
Улашиш:
Шарҳлар