Микрокредит олиш учун тақдим этиладиган аризани кўриб чиқиш муддати қисқарди
![Микрокредит олиш учун тақдим этиладиган аризани кўриб чиқиш муддати қисқарди](https://anhor.uz/wp-content/uploads/2020/11/3097.jpg)
2014 йил 4 сентябрдаги қонунга биноан “Микромолиялаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Норма” нашри хабар беради.
Унга кўра, аҳолидан банкка келиб тушган кредит аризасини кўриб чиқиш муддати 10 ишчи кунидан 3 кунгача қисқартирилди. Шу муддат ичида банк микромолиялаш хизматини тақдим қилиш ёки сабабини кўрсатган ҳолда буни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Улашиш:
Шарҳлар