Муниса Ризаеванинг маъмури хонандани ва яна бир неча кишини катта пулга тушириб қочиб кетди
Муниса Ризаеванинг маъмури Жаҳонгир бир неча одамларни катта пулга чув тушириб ўзи Қозоғистонга қочиб кетганликда гумон қилиняпти, дея хабар беради Sayyod.com нашри.
Айни дамда туман ички ишлар бошқармасида Муниса Ризаевадан тортиб, Афруз гуруҳи-ю яна шоу-бизнес оламидан қатор одамлар жабрланувчи сифатида сарсонгарчиликни бошидан ўтказмоқда.
Маълумотларга кўра, Муниса Ризаеванинг ўзи ҳам жуда катта пулга тушган – Жаҳонгир бу мавсумдаги тўйларнинг пулларини олдиндан олган деган гумон мавжуд, шу боис энди Муниса ўша тўйларнинг ҳаммасида текинга ишлаб бериши мумкин экан.
«Майли, Оллоҳ гувоҳ, куйлаш ва ишлашда давом этишим керак, шунча одам жабр кўришига йўл қўймайман ва мени тўйга таклиф қилиб, унга пул бериб, ёзилганларнинг ҳаммасини тўйига бориб хизмат қилиб келаман. Пуллар муҳим эмас ҳаётда, одамгарчилик-ку. Жаҳон менга акадек ва керак бўлса отамдек инсон эди, шунчалик унга ишонардим… қанча одамларни чув туширибди… Сиз тасаввур ҳам қилмаяпсиз қандай миқдордаги пуллар ҳақида гап кетаётганини, жудаям катта пуллар», – дейди Муниса.
Айни дамда Муниса ўзига келган ва ишга шўнғиган. У концертга тайёрланмоқда, репетициялар авжида.
Мунисанинг янги маъмури Жасур кимдан «заклад» олинган бўлса, мурожаат қилишларини ва улар рўйхатга ёзилган бўлса, бориб хизмат қилиб келишларини айтиб инстаграмда эълон қолдирди.
Шарҳлар