Фаол ёш оилаларга “Камолот” уйлари кредитга бошланғич бадалсиз бериладиган бўлди

Фаол ёш оилаларга “Камолот” уйлари кредитга бошланғич бадалсиз бериладиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрда қабул қилинган “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйлар қуриш ҳамда мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни ёш оилалар учун кўп квартирали (кейинги ўринларда “Камолот” уйлари деб аталади) уйлар этиб реконструкция қилиш” белгилаб қўйилди.

Қарорга кўра, имтиёзли кредитлар асосида бериладиган уйлар фақатгина “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши тавсиясига биноан амалга оширилади. Сотиб олинадиган уйлар учун бошланғич бадал тўланмайди.

“Камолот” уйларидан сотиб олинадиган квартиралар учун кредит Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоиз ставкасида 20 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан тақдим этилади.

Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган “Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги Низом”га ҳам қўшимчалар киритилди, дея хабар беради “Камолот” ЁИҲнинг расмий сайти.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.