Анхор оқшоми: 18 декабр янгиликлари

Анхор оқшоми: 18 декабр янгиликлари

Ўзбекистон Қрим бўйича резолюцияга қарши чиқди. БМТ Бош Ассамблеяси Қримни ҳарбийлаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Мазкур резолюция Украина томонидан бошқа 40 мамлакат билан ҳаммуаллифликда киритилган эди. Ўзбекистон бошқа 18 мамлакат билан бир қаторда резолюцияга қарши чиқди. 66 давлат қарор тарафдори бўлди.
 
Солиқ бўйича қарздорликлар ижтимоий нафақалар ёки пенсиялар ҳисобидан чегириб ёзилмайди. Юзага келган солиқ қарзлари жисмоний шахсларнинг банк пластик картларидан шубҳасиз чегириб олиниши тартиби тўғрисидаги идоралараро буйруқ лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилди. Агар жисмоний шахснинг ер солиғи ёки мулк бўйича солиқдан қарзи бўлса, қарзлар чегириб олинади.
 
ИИББ ҳайдовчига пўписа қилган ЙПХ инспекторига нисбатан суриштирув ишларини бошлади. Бунга қадар ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчини ҳақоратлаб, унга пўписа қилаётгани тасвири туширилган видеоёзуви тарқалган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.