Тошкент вилоятида янги болалар боғи очилди

Тошкент вилоятида янги болалар боғи очилди

Болалар боғи Оҳангароннинг бир пайтлар ташландиқ ҳолатда ётган ҳудудида бор-йўғи бир неча ой ичида барпо этилди, дея хабар беради «Uzbekistan Today» нашри.

Қурилиш ишлари «Гули Лола» хусусий корхонаси томонидан амалга оширилди. Қисқа муддат ичида боғ ҳудуди асфальт қилинди, кўкаламзорлаштирилди, чиройли ва қулай скамейкалар қўйилди. Тез орада боғда янги аттракционлар ва оилавий ҳордиққа мўлжалланган зарур инфратузилма пайдо бўлади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.