Ўзбекистонда айни пайтга қадар 8,05 млн тонна ғалла хирмони йиғилди

Ўзбекистонда айни пайтга қадар 8

2014 йилги ҳосил йиғим-терими давомида Ўзбекистон Агросаноат комплекси корхоналари 8,05 млн тонна ғалла хирмонини кўтаришга улгурди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан кўп бўлиб, республика учун рекорд ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов мамлакат ғаллакорларига йўллаган табригида сўз боради.   

Ялпи йиғим –терим бўйича маълумотлар якуний эмас, чунки август ойи охиригача алоҳида ҳудудлардаги фермерлар ва қишлоқ хўжалик корхоналари суғорилмайдиган ерлардан яна 120 минг тоннага яқин ғалла йиғиб олиши керак.

Охирги 23 йил ичида Ўзбекистонда ғалла етиштиришнинг умумий ҳажми 940 минг тоннадан 8 миллион тоннага етди, ўртача ҳосилдорлик гектарига 17 центнердан 55 центнерга ўсди, дейилади табрикда.  

Давлат раҳбари, бу йилги мавсум мураккаб келганини, “табиат ва иқлим қийинчиликлари ғаллакорларимизнинг иродасини яна бир бор синовдан ўтказганини” эслатди.

Бу йилги мавсумда ғалла учун экин майдонларининг ҳажми ўтган йилги даражада сақлаб қолинди ва 1,5 млн гектарни ташкил этилди. Шундан 1,42 млн гектар майдон буғдойга ажратилди. Қайд этиб ўтамиз, йиғиштириб олинган ҳосил ҳажмининг 90%га яқини буғдойга, қолгани эса арпа экинларига тўғри келади, деб ёзади “Новый век” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.