Россияда ўзбек автомобилларининг сотуви бир ярим бараварга қисқарди

Россияда ўзбек автомобилларининг сотуви бир ярим бараварга қисқарди

Россияда “GM Uzbekistan” томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сотуви 2014 йил августида 55% га тушиб кетди. Хусусан, ўтган йил августида 5403 та машина сотилган бўлса, 2014 йил августида ушбу кўрсаткич бор-йўғи 2443 тани ташкил қилган, деб ёзади Европа бизнеси ассоциациясининг Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси.

 Бу йил январь-август ойлари якунлари бўйича ўзбек автомобилларининг савдоси 20% га қисқарган. Ушбу давр ичида 29303 та автомобиль сотилган (2013 йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 36585 тани ташкил этган эди).

Шунга мос равишда ўзбек автокорхонасининг Россия бозоридаги улуши ҳам 1,4% гача (ўтган йили – 2,3%) камайган.

Шу билан бирга Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг бирортаси ҳам Россия бозорида энг кўп сотилаётган машиналар рўйхатига киргани йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.