Ўзбекистон Президенти Душанбега ташриф буюрди

Ўзбекистон Президенти Душанбега ташриф буюрди

11 сентябрь куни Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Шунингдек, Ислом Каримов Тожикистон пойтахтида Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Хасан Руҳоний билан ҳам учрашув ўтказади.

Олдин хабар берганимиздай, Ўзбекистон Республикаси Президенти 11-12-сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Унда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш истиқболларини, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликка оид ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалаларни муҳокама қилади.

Шунингдек саммитга ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи давлатлар, ШҲТ билан мулоқот бўйича ҳамкорлар ва бошқа халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳам таклиф этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.