Тошкентдаги “Лада” автосалонида “Калина 2” автомобилларини сотиш бошланди
Тошкент шаҳрида қайтадан очилган “Lada” автосалонида айни дамда “Lada Kalina 2” («Норма»), “Lada Kalina 2” («Люкс») ва 5-ўринли “Lada Largus” автомобиллари сотувга қўйилган, дея хабар беради “Daryo” нашри “Аvtotochki.uz”га таянган ҳолда.
Сентябрь ойида автосалонга “Lada Niva 4×4” ва “Lada Largus” (фургон) русумли автомобиллар ҳам келтирилади. Шунингдек октябрь ойида “Lada Granta” сотувга қўйилади, ноябрда эса “Lada Priora” ва 7 ўринли “Lada Largus” автомобилларини харид қилиш мумкин бўлади.
Автосалон ходимларининг маълум қилишича, ҳозирда «машина сотиб олиш учун навбатлар кузатилмаяпти».
Қуйида автосалонда сотилаётган автомобиллар нархи берилган:
Эслатиб ўтамиз, шу йил август ойи охирида Тошкентнинг Қорасув-6 даҳасида “Лада”нинг расмий салони очилган эди.
Фотосурат: avtoaccent.ru
Шарҳлар