Автомобилга Интернет орқали буюртма бериш имкони туғилди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжлари учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини харид қилиш учун буюртма тақдим этиш” хизмати ишга тушди.
Энди ўз бизнеси учун маҳаллий енгил ёки тижорат автотранспортини сотиб олишни хоҳлаган тадбиркорлар ўз офисидан чиқмасдан туриб, автотранспорт моделини ва ҳудудий дилерни танлаши, шунингдек ушбу моделни танланган дилердан сотиб олиш учун банд қилиб қўйиши мумкин.
ЯИДХП банд қилиш учун қуйидаги компанияларнинг моделлари тақдим этилган:
«GM Uzbekistan» ЁАЖ;
«Самарқанд Автомобиль Заводи» МЧЖ;
«JV MAN Auto – Uzbekistan» ҚК МЧЖ.
Ҳозирча ушбу хизматдан фақат юридик шахслар фойдаланиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар