Бувайдалик фаол ёшларга Президент совғаси – “ISUZU” автобуси топширилди
Фарғона вилояти Бувайда туманида “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Вилояти ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, ўқувчи ва талабалар, халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган спортчи ёшлар иштирок этди, дея хабар беради ЎзА.
Тадбирда бир гуруҳ фаол ёшлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бувайда тумани ёшларига Ўзбекистон Президенти совғаси – “ISUZU” автобуси топширилди.
Таниқли санъаткорлар ва ёшлар ижросидаги концерт дастури иштирокчиларга хушнуд кайфият бахш этди. Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.
Фотосурат: © ЎзА
Шарҳлар